АсосийDunyo

Эроннинг жанубий-шарқида автоҳалокат содир бўлди

'Эроннинг жанубий-шарқида автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

Систан ва Балужистон вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли камида 11 киши ҳалок бўлди. 49 киши эса жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС IRNA агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Душанба куни содир бўлган автоҳалокатда иккита машина ағдарилиб кетган. Маълум бўлишича, қурбонларнинг барчаси миллати аниқланмаган муҳожирлар. Эронга Афғонистон ва покистонлик муҳожирлар айнан Систан ҳамда Балужистон провинцияси орқали кириб келади.

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ

    Бошқа янгиликлар