Буюк Британиянинг Лондоннинг шимолий чеккасида, Энфилд шаҳрида поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, поезда 50 нафарга яқин йўловчи бўлган. Аниқланишича, поезд рельсдан чиқиб кетиб, ҳимоя тўсиқларига бориб урилган.
Ҳозирда воқеа жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






