ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан “А” гуруҳи пешқадамлари – Эрон ва Жанубий Корея учрашувида кучлар тенг келди, - 1:1.
“В” гуруҳида Япония - Австралия учрашувида дарвозларага 3та тўп киритилди. Унда “кунчиқар юрт” вакиллари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва очколари сонини 6тага етказиб, гуруҳда 3-ўринга кўтарилиб олди. Австралия эса 9 очко билан 1-ўринда қолди.
ЖЧ-2022 саралаши. Осиё минтақаси
“А” гуруҳи
Эрон-Жанубий Корея – 1:1
Голлар: Жаҳонбахш (76) – Сон Хён Мин (49)
“Б” гуруҳи
Япония – Австралия – 2:1
Голлар: Танака (8), Бехич (85, автоголь) – Хрустич (70)
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






