АсосийJamiyat

Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани аниқ бўлди

'Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани аниқ бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Олмазор туманида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши юзасидан шартнома имзоланди. Бу ҳақда "Daryo" ёзмоқда.

Унга кўра, 2021 йил 11-октябрь куни буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ҳамда пудратчи "Трест-12" АЖ ўртасида 2017 йил 27 декабрдаги шартномага ўзгартиш киритилган.

Шартномада келтирилган рақамларга кўра, мазкур марказ қурилиши учун, тахминан, 1 триллион 723 миллиард сўм сарфланади.

Шунингдек, мазкур маблағлар 2021 йил 12 октябрдаги Марказий банк курси билан ҳисоблаганда 161,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Бошқа янгиликлар