АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга кафолатланган тинчлик керак – президент яна Афғонистон масаласида фикр билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Навоий вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат...

'Ўзбекистонга кафолатланган тинчлик керак – президент яна Афғонистон масаласида фикр билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Навоий вилоятида бўлиб турибди. 

Амалдаги давлат раҳбари навоийликлар билан бўлиб ўтаётган йиғилишда яна бир марта Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"— Толибон билан икки ярим йил олдин биринчи бўлиб мулоқот бошлаганимизда кўпгина давлатлар ҳайрон қолганди. Улар билан қандай гаплашиш мумкин, дейишганди. Аммо биз музокараларда давом этдик.

Қўшни танланмайди, шундай экан, фақат аҳил-иноқ бўлиб яшаш керак. Қўшним ёмон экан, деб бошқа жойга кўчиб кета олмаймиз-ку!

Афғонистон билан неча юз йиллардан буён қўни-қўшни бўлиб келамиз, бир дарёдан сув ичамиз. Шундай экан, жафокаш афғон халқи билан ҳар доим мулоқотда бўламиз. 5 кунча олдин Ташқи ишлар вазиримиз бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлиб келишди. Мақсад — манфаатли алоқа ўрнатиш. Нима қилиш керак? Ҳамма нарса борди-келди, музокалар билан ҳал бўлади. Ўзбекистонга кафолатланган тинчлик керак. Ҳамма ўзининг халқини ўйлайди. Менга ўз халқимнинг тинчлиги, давлатимизнинг манфаати керак" — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари яқинда 42 та давлат иштирокидаги “АрМИ-2021” халқаро харбийлар мусобақасида 2-ўринни эгаллаб келган Ўзбекистон мудофаа тизими харбийларини ҳам эътироф этди. 

Хитой, Въетнам, Белорусия каби давлатлар ҳам қатнашган халқаро харбийлар мусобақасида Ўзбекистон харбийларининг ҳам юқори ўрин олишгани чексиз фахр бағишлайди.

Мудофаа тизимимизни ислоҳ қилишда давом этамиз. Яқин тарихни эслайлик, танк қисмларидаги аскарлар танк минишмасди, аскарлар картошка тозалашарди. Бу соҳада ҳам жиддий ислоҳотлар ўтказдик”, – деди Президент.

 

    Бошқа янгиликлар