АсосийSport

Самбо: Ўсмир ва ёшларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Грецияга жўнаб кетишди

'Самбо: Ўсмир ва ёшларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Грецияга жўнаб кетишди'ning rasmi

Шу йил 14-17-октябр кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш самбочилар ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Бугун терма жамоамиз баҳсларда иштирок этиш учун Грецияга йўл олишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

Ёшлар:

-58 кг: Аʼзам Рашидов,

-64 кг: Шаҳриёрбек Маматқулов,

-71 кг: Мусохон Зиядинов,

-79 кг: Худоёр Ибройимов,

-88 кг: Ерназар Сарсенбаев,

-98 кг: Мурод Эркинов,

+98 кг: Дилрух Аслетдинов.

Қизлар:

-47 кг: Эʼзоза Абдумўминова,

-50 кг: Гулҳаё Жўраева,

-54 кг: Шаҳзода Азатова,

-59 кг: Деспина Бочкова,

-65 кг: Гулина Облокулова.

Ўсмирлар:

-53 кг: Эгамберган Искандаров,

-64 кг: Беҳруз Амонов,

-79 кг: Шаҳзохўжа Шарипов,

-88 кг: Миржалол Нормўминов,

-98 кг: Ҳумоюн Пўлатов,

+98 кг: Бектемир Нормаматов.

Ўсмир қизлар:

-50 кг: Сабина Давлатова,

-54 кг: Гулчирой Исмоилова,

-59 кг: Азада Аймуратова,

-65 кг: Индира Элмуратова,

-72 кг: Бегойим Ҳайитова.

Мураббийлар: Роман Шакиров, Екатерина Близнецова.

Ёш самбочиларимизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар