“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши ўтказилади

МАДАНИЯТ 13.10.2021, 18:01
Теглар: Кинематография
“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши ўтказилади

Эртага, 14 октябрь куни соат 19:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Spectre студияси томонидан суратга олинган “Бир кунлик тўй" кинокомедиясининг ОАВ вакиллари, мутахассислар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади.

Кинокартинада асосан қаҳрамонларнинг комик саргузаштларга бой ҳаётий воқеалари кўрсатилади. Шунингдек, маҳалла фаолиятига оид қизиқарли ҳодисалар акс эттирилган.  

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссëр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Акмал Саидов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, муҳаррир Фурқат Усмонов.

Актёрлар Бахтиёр Турғунов, Хайрулла Саъдиев, Матёқуб Матчонов, Муҳаббат Абдуллаева, Асал Абдуллаева, Ситора Фармонова, Шоҳрух Ҳамдамов бошқалар.

Шарҳлар

Кинематография агентлиги фаолияти сарҳисоб қилинди (Фото)

28.12.2021, 23:02

Бугун, 28-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги фаолиятига бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари...
Ўзбекистонлик режиссёр “Москва премьераси” халқаро фестивалида иккита мукофотни қўлга киритди

22.12.2021, 11:49

Ўзбекистонлик ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми “Москва премьераси” Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалининг иккита совринига эга бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати...
Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади

06.12.2021, 12:01

Кинематография агентлиги Қозоғистонда "Ўзбек кино кунлари"ни тақдим этади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади. Унда таниқли...
Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун танлов эълон қилинди

08.11.2021, 10:01

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кириш учун абитуриентлар танловини эълон қилди.С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1