АсосийЖАМИЯТ

Нарзулло Обломуродов хоразмлик сайловчилар билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Об...

'Нарзулло Обломуродов хоразмлик сайловчилар билан учрашди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида сайловчилар билан учрашди. 

Унда Экопартия фаоллари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда номзод ўз сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларни таҳлил этиб, янги сиёсий куч сифатида майдонга чиққан партиянинг халқчил саъй-ҳаракатларига атрофлича тўхталди. Шунингдек, юртимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга қаратилган устувор йўналишлардан иборат ғоя ва таклифлари хусусида маълумот берди.

Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинаётгани билан аҳамиятлидир.

Номзод иқлим ўзгариши муамммосини ҳам эътибордан четда қолдирмаган. Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш учун амалий ишлар қилинади. Оролбўйи аҳолиси генофондига ва атроф-муҳитига салбий таъсирини юмшатишга жамиятнинг барча кучлари жалб этилади. Оролбўйи минтақасида экологик инновация ва технологияларни татбиқ этиш ишлари кучайтирилади. 

Шунингдек, келгусида Экопартия энергетика соҳасини янада яхшилаш, экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув давомида номзоднинг сайловолди дастури бўйича сўзга чиққанлар ўз муносабатларини билдирди. 

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакили батафсил жавоб берди. 

Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизнинг барча фуқароларини инсонларнинг соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек муҳим вазифани бажаришда фаол иштирок этишга чақиради.

Ўзбекистон Экологик партияси Матбуот хизмати 

Бошқа янгиликлар