АсосийJamiyat

Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?

'Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?'ning rasmi

 

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 960 тани ташкил этган.

 Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 % га ошган.

2021 йил январь-сентябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 1 984 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 1 966 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

 Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

 

🔸Тошкент шаҳри – 688 та

🔸Фарғона вилояти – 213 та

🔸Самарқанд вилояти – 174 та

🔸Тошкент вилояти – 125 та

 

    Бошқа янгиликлар