Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021-йил 08-октябр куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти “Болалар уйи”га топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






