АсосийSiyosat

"Меҳнат кодекси" ҳақидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилмоқда

'"Меҳнат кодекси" ҳақидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилмоқда'ning rasmi

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда депутатлар  “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормалар ўз аксини топган.

Шунингдек, лойиҳани такомиллаштириш жараёнида 50 дан ортиқ моддалар зарур нормалар билан тўлдирилмоқда , 34 та модда, 60 га яқин моддадаги бандлар чиқариб ташланиб, кодекс 5 та янги модда киритилмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида ундаги айрим нормалар амалдаги қонунларга мослиги ўрганиб чиқилиб, мазкур жараёнда лойиҳадаги айрим нормалар “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунларга зид эканлиги аниқланиб, мазкур камчиликлар бартараф этилган.

Бошқа янгиликлар