АсосийЖАМИЯТ

Uzbekistan Airways маҳаллий авиақатновлар сонини оширади

Маҳаллий авиаташувларни ривожлантириш ва республикамиз шаҳарлари ўртасида ҳаракатланиш учу...

'Uzbekistan Airways маҳаллий авиақатновлар сонини оширади'ning rasmi

Маҳаллий авиаташувларни ривожлантириш ва республикамиз шаҳарлари ўртасида ҳаракатланиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Airways 2021-йил 15-октябрдан бошлаб Ёз-2022 якунига қадар Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарларига парвозларнинг қўшимча частотасини оширади.

Тошкент - Нукус - Тошкент йўналиши бўйича учта қатнов қўшилди:

чоршанба ва шанба кунлари

Тошкент - Нукус: 19: 00-20: 40 Нукус - Тошкент: 21: 20-22: 40

якшанба кунлари

Тошкент - Нукус: 07: 15-08: 55 Нукус - Тошкент: 09: 35-10: 55

Тошкент - Нукус - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи:

• багажсиз бир томонга 408 681 сўмдан, багаж билан эса 506 513 сўмдан бошланади,

• бориш ва ортга қайтиш багажсиз 778 301 сўмдан, багаж билан 963 611 сўмдан бошланади.

Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича 2 та авиақатнов қўшилди:

душанба ва жума кунлари

Тошкент - Урганч: 19: 00-20: 30 Урганч - Тошкент: 21: 20-22: 30

Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи:

• багажсиз бир томонга 407 681 сўмдан, багаж билан эса 506 653 сўмдан бошланади;

• бориш ва ортга қайтиш багажсиз 803 009 сўмдан, багаж билан 988 319 сўмдан бошланади.

Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналиши бўйича 2 та авиақатнов қўшилди:

пайшанба кунлари

Тошкент - Бухоро: 20: 50-22: 00  Бухоро - Тошкент: 22: 40-23: 40

Жума кунлари

Тошкент - Бухоро: 14: 00-15: 10  Бухоро - Тошкент: 15: 50-16: 50

Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи:

• багажсиз бир томонга 160602 сўмдан, багаж билан 185310 сўмдан бошланади,

• бориш ва ортга қайтиш багажсиз 308 850 сўмдан, багаж билан 358 266 сўмдан бошланади.

Тошкент - Термиз - Тошкент йўналиши бўйича 4 та авиақатнов қўшилди

сешанба ва жума кунлари

Тошкент - Термиз: 13: 30-14: 50 Термиз - Тошкент: 15: 30-16: 40

чоршанба ва якшанба кунлари

Тошкент - Термиз: 18: 00-19: 20 Термиз - Тошкент: 20: 00-21: 10

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан, шунингдек кўрсатилган шаҳарлар аеропортларидан харид қилиб олиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачиптани харид қилиб  олаётганда 3% чегирма тақдим этилади.

Авиачипталар нархи 12.10.2021-йил ҳолатига кўра амал қилади

    Бошқа янгиликлар