АсосийJamiyat

Бектемир туманининг баъзи кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Бектемир туманининг баъзи кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

2021 - 2022 - йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Бектемиртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Нурафшон”, “Сомон” бозор 1 - 2 - 3 ҳамда “Порлоқ” ва “Порлоқ” 1 - тор кўчаларидаги газ таъминотини яхшилаш мақсадида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 - йил 16 - октябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ушбу манзилдаги аҳоли хонадонларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

"“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди",–дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар