АсосийSport

Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи

'Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи'ning rasmi

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи. Бу ҳақда Esport3 хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, футболчи кам маош эвазига бўлса ҳам “Барселона”да тўп суришга тайёр. Ҳозирда Алвеш эркин агент сифатида ўзи учун янги жамоа изламоқда. Ўз навбатида футболчининг агентлари ҳам “Барселона” раҳбарияти билан аллақачон Алвеш борасида гаплашишга улгурган.

“Барселона”га қайтиш? Буни битта қўнғироқ орқали ҳал қилиш мумкин”, - дея фикр билдирган Алвеш.

Эслатиб ўтамиз, футболчи яқинда “Сан-Паулу” маош борасида  юзага келган муаммолар туфайли шартномасини бекор қилган эди.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

    Бошқа янгиликлар