АсосийSport

Наманган футбол маҳорат мактаби “Рома” билан ҳамкорлик қилади

'Наманган футбол маҳорат мактаби “Рома” билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ерматов, Италиянинг “Рома” клуби тижорий масалалар бўйича директори Марко Доминикс ҳамда Испаниянинг ИМГ компанияси вакили Карлоз Перез иштирокида видеомулоқот ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Мулоқот давомида хорижликлар Ўзбекистонда, хусусан Наманганда футбол соҳасини яна-да ривожлантириш, ушбу спорт турига аҳоли, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш, футбол инфратузилмасини кучайтириш, Наманган футбол мактаблари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш, Наманган вилоятида ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан хабардор қилинди.

 

Музокаралар давомида Наманган футбол маҳорат мактаби ҳамда “Рома” клуби ўртасида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма семинар ва тренинглар ташкил етиш, Наманганлик футбол мураббийларини “Рома” футбол клубида малака ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди. Шунингдек, Наманган ва Рим клубининг ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил етиш ташаббуслари илгари сурилди.

    Бошқа янгиликлар