АсосийJamiyat

ТИВ Термизда ўтказилган Ўзбекистон ва Афғонистонда ўртасида музокаралар борасида маълумот берди

'ТИВ Термизда ўтказилган Ўзбекистон ва Афғонистонда ўртасида музокаралар борасида маълумот берди'ning rasmi

2021-йил 16-октабр куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Aфғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдул Салам Ҳанафий бошчилик қилдилар.

Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, енергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” електр узатиш тармоғи ҳамда “Термиз – Мозор-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуришга алоҳида еътибор қаратилди.

Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга еришилди.

Aфғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар