Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчада мудира пишган гўштларни ўғирлаб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Шундан сўнг вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Пахтачи туманидаги 28-сонли ДМТТнинг бош ошпази Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳақида хабар берди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда