АсосийSport

Садио Мане АПЛдаги юбилей голини уришга муваффақ бўлди

'Садио Мане АПЛдаги юбилей голини уришга муваффақ бўлди'ning rasmi

 “Ливерпуль” клуби Англия Премьер-лигасининг 8-тури доирасида “Уотфорд” клуби меҳмони бўлмоқда. 

Учрашувнинг 9-дақиқасида “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

 Бу эса сенегаллик футболчининг АПЛдаги юбилей 100-голига айланди.

 Маълумот учун, Мане аввалги жамоаси “Саутгемптон” сафида 21 марта тўп киритган. “Ливерпуль”даги голлари сони эса 79тага етди.

 Бу кўрсаткич билан у АПЛ доирасида 100та гол урган учинчи африкаликка айланди. Бунгача Дидье Дрогба (104) ва Муҳаммад Салоҳ (103) ушбу довонни забт этишган.

    Бошқа янгиликлар