Халқаро волейброл федерацияси (FIVB) пляж волейболи бўйича янги мусобақа ташкил этилганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий манбаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мусобақа The Voleyball World Beach Pro Tour деб номланади. У анъанавий World Tour билан бир қаторда ўтказилади. Янги ташкил қилинган мусобақада жами 16та жамоа иштирок этади.
Мусобақа айланма ва плей-офф ўйинларини ўз ичига олади. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувларда ҳам бу қоида амалда бўлади.
Дастлабки мусобақа беллашуви Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.