Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда жиноятчилар тўдаси 17 нафар америкалик миссионер ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўғирлаб кетилганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Миссионерлар аэропортга кетаётган автобусдан ўғирлангани маълум қилинмоқда.
NYT телеканали хабарида айтилишича, Гаитидаги оғир вазият 2019 йилда бошланган. Бой ва камбалағал аҳолини ҳам ўғирлаш ҳолати тез-тез кузатилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилнинг июлида президент Жовенель Моиз ўз қароргоҳида ўлдирилган.
Август ойида эса мамлакатда юз берган кучли зилзила туфайли аҳолининг турмуш тарзи янада оғирлашган ва жиноятчилик авж олди.
Иззатбек Абдуваҳобов






