Қашқадарёда мактаб қизлари ўртасида катта жанжал келиб чиқди.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, уларнинг ўртасида аввалдан низолар бўлган. Шу боис уч мактаб - 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактабларининг 3 нафар юқори синф ўқувчилари бошқа бир мактаб биносига-мактабга боришади.
Шу орада улар гаплашаётган вақтларида жанжаллашиб қолишган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштириб олинган.