АсосийДУНË

US Open кубоги ўғирлаб кетилди

Бу ҳақда “TyC Sports” нашри хабар берди.

'US Open кубоги ўғирлаб кетилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ҳодиса 15 май куни кечаси содир бўлган. Номаълум шахслар теннисчи уйда бўлмаган пайтда деразани синдириб, хонадонга киришган.

Ўғрилар спортчининг фаолиятига оид кубоклар, медаллар ва бошқа эсдалик буюмларини, жумладан 2009 йилги US Open совринини ҳам олиб кетган.

Терговчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, жиноят олдиндан режалаштирилган бўлиб, гумондорлар уйнинг жойлашуви ва кундалик тартиб ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган.

Маълумот учун, 37 ёшли дель Потро 2022 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. У 2009 йил US Open ғолиби, 2016 йил Олимпия ўйинларининг кумуш ва 2012 йилнинг бронза медали совриндори ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар

    US Open кубоги ўғирлаб кетилди - Darakchi.uz