Neftlix компаниясининг хисоб-китобига кўра, уларнинг асосий хитига айланган “Калмар ўйини” 900 миллион долларга яқин даромад келтирган.
Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Жанубий Корея сериали компанияга биринчи ойда 891,1 миллион доллар даромад келтирган. Сериални Neftlix платформаси орқали 111 миллиондан ортиқ киши кўрган.
Компания берган маълумотга кўра, сериални ишлаб чиқариш учун 21,4 миллион доллар сарфланган, яъни, ҳар бир қисми учун тахминан 2,4 миллион долларга тушган.
Таққослаш учун, “Илдиз” сериалининг бир қисми учун тахминан 13 миллион доллар, “Ғалати нарсалара” сериалининг бир сериалига эса 12 миллион доллар сарфланган.
Маълумот учун, “Кальмар ўйини” – Жанубий Корея киноижодкорлари томонидан суратга олинган.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади