"Ҳалқчил ёндашув"нинг навбатдаги меҳмони тадбиркор Мурод Ғофуров бўлди.
У шу вақтгача бизнес соҳасида бошдан кечирган оғир қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди. Мурод Ғофуровнинг айтишича, айни кунда тадбиркорнинг қадри аввалгидан анча баланд.
"1992 йилдан бери бизнес соҳасидаман. Оғир қийинчиликларни кўрдик. Туҳматга қолиб, прокуратура эшигида уч йил ўтирдим. Ўша пайтлар эрталабгача нима бўларкан, яна ким келаркан эшигимни тақиллатиб, деб ўйлаб турардингиз. Ҳар уч йилда солиқ келарди.
Ҳозир ҳаммаси электрон бўлган, бизнинг нима иш қилаётганимиз кўриниб турибди. Умуман, охирги беш йилда жуда катта ўзгаришлар бўлди. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорнинг қадри ошди",–дейди у бугун бемалол гапириши мумкинлигидан қувониб.
Ўз вақтида ҳаётида катта қийинчиликларга учраган тадбиркор бугунги кунда Ўзбекистонда ҳамма соҳага катта йўл очилганини, меҳнат қилган роҳатини кўра олаётганини баралла таъкидлайди.