Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Френсис Нганну Сирил Ганга қарши жанг тўғрисида фикр билдираркан, уни афсонавий жангчи Жон Жонсга ҳам таққослади.
“Бу яхши жанг бўлади. Мен ҳар бир жангнинг хавфини сезишим керак. Сирил Ган – жуда яхши рақиб, лекин у Жон Жонс даражасида эмас. Уларнинг орасида фарқ бор.
Мен Ганни билганимдан асло ташвишга тушмайман. Мен учун кураш, биринчи навбатда, бу иш”, - дея Нганну сўзларидан келтирмоқда lowkickmma.
Эслаиб ўтамиз, Нганну ва Ган ўртасидаги чемпионлик жанги 2022 йил 22 январь куни UFC 270 мусобақаси доирасида ўтказилади.






