ОФК календарига мувофиқ, 8-16-ноябр Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фубол ассоциацияси расмий канали хабар бермоқда.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15-ноябр куни 19:00 да Тбилиси шаҳридаги “Борис Паичадзе” стадионида бўлиб ўтади.






