Спорт мусобақалари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатларини ўзимизда ўтказиш бўйича бошланган ишлар давом эттирилиб, Тошкент шаҳрида 2024 йилгача “Олимпия шаҳарчаси” қурилади, дея хабар берди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.
Шунингдек, янги тарихимизда илк бор шу йил декабрь ойида Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. 2022 йилда Дзюдо, 2023 йилда Бокс бўйича жаҳон чемпионатлари, 2025 йилда Ёшлар Осиё ўйинлари ҳам пойтахтимизда ўтказилади.






