15 октябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида янги ташкил этилган айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб-интернатнинг масъул ходими ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончига кириб, ваколатли танишлари орқали ушбу мактабга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига мактаб-интернатнинг қоровули орқали кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.