АсосийЖАМИЯТ

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, Халқаро медиа-холлда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекис...

'Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Бугун, Халқаро медиа-холлда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш  масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Журналистлар уюшмаси, Давлат статистика қўмитаси, сиёсий партиялар фаоллари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Мазкур давра суҳбати давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш борасида бажарилган ишларни таҳлил қилиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш, аҳоли ва ОАВ билан мулоқот қилишни кенгайтириш, очиқ маълумотлар базаси, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш, турли электрон платформаларни яратиш ва статистик маълумотларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган тадбирда, сўнгги йилларда сўз ва матбуот эркинлиги доирасида амалга оширилган ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ва у давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминланишини  яна бир янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлар барча тоифадаги мансабдорларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатига кенг жамоатчилик ҳамда халқ кўзи билан баҳо бериш имконини яратди.

Бундан ташқари, ҳукумат очиқлиги соҳасида 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш Консепцияси қабул қилинган.

Давра суҳбати, қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

    Бошқа янгиликлар