АсосийЖАМИЯТ

Бугундан Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўл очилди (фото)

Аввалроқ Президент Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечиргани ҳ...

'Бугундан Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўл очилди (фото)'ning rasmi

Аввалроқ Президент Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечиргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ушбу йўл автомашиналар ҳаракати учун очилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу янги йўл ва кўприклар муҳандислик ечимига кўра жуда қулай. Биринчидан, мазкур янги кўча Тошкентнинг энг йирик транспорт артериялари – кичик ва катта ҳалқа йўллари билан кесишади. Иккинчидан, транспортларнинг янги кўприкка чиқиши ҳам, ундан тушиши қулай. Ҳеч қандай светофор ёки қайрилиб олишсиз, бошқаларга халақит бермаган ҳолда, кейинги йўналишга қўшилиб кетиш мумкин.

Қайд этилишича, айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида жадал иш олиб борилмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қурилмоқда.

Умуман, 6 қаторли мазкур йўл ва кўприклар соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга бўлади. Шу тариқа, Сергели туманидан шаҳар марказига етиб бориш вақти олдинги 40-50 дақиқа ўрнига 20 дақиқани ташкил қилади. 

Янги Сергели кўчасидаги тирбандлик икки бараварга қисқариши таҳмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар