Skoda компанияси Чехиядаги иккита корхонаси фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, яримўтказгичлар етишмовчилиг туфайли корхона ўз ишини тўхтатган. Агарда, бу муаммо яқин икки ҳафта ичида ҳал қилинмаса, заводлар йил якунига қадар ишламаслиги айтилмоқда.
Чехиянинг Млада-Болеслав ва Врхлаби шаҳарларидаги корхоналари иш фаолиятини тўхтатган, фақатгина, Квасинадаги завод ишлаб турибди. Айтилишича, бу корхонада ҳам 10 мингга яқин тўлиқ йиғилмаган автомобиллар тўпланиб қолган.
Automotive News компанияси вакили Томас Коттер ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирди:
“Яримўтказгичларга бўлган талаб юқори ва улар керакли миқдорда етишмаслиги туфайли корхоналар шундай қарорга келишга мажбур бўлмоқда. Ҳозирда харидорлар буюртма қилинган машиналарини узоқ кутишга тўғри келади. Бундан ташқари, машиналар нархи ҳам сезирарли даражада ошиши мумкин”, - деди у.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






