АсосийSport

Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига илгари сурилди

'Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига илгари сурилди'ning rasmi

Жорий йил Халқаро қиличбозлик федерациясининг (ФИЕ) ҳисобот-сайлов Конгресси ташкил этилади. Унда ташкилот раҳбариятига сайлов ўтказилади.

Россия қиличбозлик федерацияси мазкур сайловга мамлакат номидан ФИЕнинг амалдаги раҳбари, россиялик меценат Алишер Усмоновнинг номзодини илгари сурди. Шу тариқа, 27-ноябр куни Швейсарияда ўтказиладиган ФИЕнинг Конгрессида Усмонов номзоди кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон олимпия қўмитаси расмий манбаси хабар бермоқда.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновни ҳамюртларимиз ҳам яхши билишади. Зеро, у мамлакатимизда ҳам ижтимоий соҳа ва спортни қўллаб-қувватлаш бўйича бир неча йирик лойиҳаларни амалга оширган.

Таъкидлаш жоиз, сентябр ойида мамлакатимизда ўтган Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик конфедерацияларининг конгрессида ҳар уч минтақа Алишер Усмоновга бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашини билдирувчи хат йўллаган эди.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008-йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У ФИЕга 2012 ва 2016-йилларда қайта сайланган.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

    Бошқа янгиликлар