АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда жами 24 ярим миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

 20 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 205 612 доза COVID-19га қарши вакцина қўлл...

'Ўзбекистонда жами 24 ярим миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди'ning rasmi

 20 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 205 612 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 73 264 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 76 916 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 55 432  нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 506 587 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 13 011 465 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 7 769 794 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 3 725 328 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (23 470 доза),
  • Тошкент вилояти (23 448 доза),
  • Наманган вилояти (22 973 доза) банд қилди.

Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар