АсосийJamiyat

Жиззах давлат педагогика институтига Университет мақомини бериш таклиф қилинди

'Жиззах давлат педагогика институтига Университет мақомини бериш таклиф қилинди'ning rasmi

Яқин вақтгача вилоятда бор-йўғи 2 та олий ўқув юрти мавжуд бўлган. Кейинги йилларда бу ерда яна 3 та ОТМ ташкил қилинган, деди Шавкат Мирзиёв жиззахликлар билан учрашувда

Мухбиримиз Садорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Жиззах давлат педагогика институтига Университет мақомини бериш таклиф қилинди. 

Маълумот учун, бугун Жиззах шаҳридаги олийгоҳларда 31 мингдан зиёд талаба таълим олмоқда. 

Шунингдек:

  • аҳоли ва талаба ёшларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, шаҳардаги Форум мажмуаси ҳудудида замонавий кутубхона барпо этилади;
  • Жиззахда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш марказини ташкил этиш ҳам таклиф қилинди. 

    Бошқа янгиликлар