АсосийJamiyat

Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

'Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 22,26, 29 октябрь кунлари “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида 484 -сонли қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ушбу кунлари соат 23.20 да ҳаракатланадиган мазкур йўловчи поезди фақат Самарқанд, Бухоро шаҳарларида тўхтаб ўтади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
 

 

    Бошқа янгиликлар