АсосийSport

Кикбоксинг: Жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз учун омадли давом этмоқда

'Кикбоксинг: Жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз учун омадли давом этмоқда'ning rasmi

Италиянинг Жесоло шаҳри мезбонлик қилаётган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионати вакилларимиз учун омадли ўтмоқда.

18 октябрь куни старт берилган мусобақада ҳамюртларимизнинг омадли юришини Достонбек Иляшов бошлаб берди. У дастлабки баҳсда финляндиялик рақиби Жими Жувоненни мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг спортчиларимиздан Муҳаммадали Муҳиддинов, Шерали Мусаев, Хусан Баратов, Диёр Хамидуллаев, Илёс Райимов, Назар Маҳмудов, Ботир Хожибоев, Нурбек Урушбековлар ҳам рақибларини тиз чўктирган ҳолда навбатдаги босқичга йўл олди.

Эътиборлиси, бутун дунёнинг энг кучли кикбоксингчилари йиғилган ушбу жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакам ҳам ишламоқда. Асосан оғир вазн тоифаси вакиллари иштирокида ишлаётган ҳамюртимиз бундан олдин Венгрияда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида ҳам ажойиб иштирок биланўз савиясини намойиш этган эди.

Маълумот учун, жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатларидан йиғилган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бораётган чемпионатнинг совриндорлари 24 октябрь куни аниқ бўлади. Ҳамюртларимизга кейинги жангларида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар