АсосийJamiyat

Ўзбекистонда маданий мерос обектлари рақамли платформаси яратилмоқда

'Ўзбекистонда маданий мерос обектлари рақамли платформаси яратилмоқда'ning rasmi

Бухоронинг тарихий марказида жойлашган Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш бўйича тажриба лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Абдулазиз Аққулов ҳамда Жанубий Кореянинг “New Layer So. Ltd, LX Korea Land and Geospatial Informatix Corporation”  вакиллари иштирок этди

Жанубий Корея Республикасининг ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлигининг 150 минг АҚШ доллари қийматидаги грант лойиҳаси асосида “Digital Twin” (рақамли эгизак), 3D-технологиялари ва географик маълумотларни “Google maps” тизимига бириктирган ҳолда Исмоил Сомоний мақбарасининг нусхаси яратилади.

Маълумот учун: Шаҳарсозлик, маданий мерос ва археология соҳасида кенг қўлланадиган “Дигитал Тwин” (рақамли эгизак) технологияси маданий мерос обектлари ҳолатини, унга бевосита таъсир кўрсатмаган ҳолда моделлаштириш, мониторинг қилиш, ташхислаш ва прогнозлаштириш. 3D-модели ёрдамида обект бўйлаб онлайн режимда ҳаракатланиш имконияти пайдо бўлади.

Учрашув якунида томонлар Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш борасидаги тажриба лойиҳасини якунлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар режасини имзолашди. Асосий лойиҳани амалга ошириш – Бухоронинг тарихий қисми 3D нусхасини яратиш ҳамда онлайн-мониторинг тизимини ўрнатиш орқали «Uzbekistan Digital Heritage Planform»  платформасини ишга тушириш учун маданий мерос обектларида Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги грантига аризалар тайёрланади ва топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Мазкур лойиҳа доирасида Маданий мерос агентлиги ҳузурида барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган, алоҳида Ўзбекистондаги тарихий ва археологик обектларни рақамлаштириш хизмати ташкил этилади. Мазкур хизмат келгусида мустақил равишда тарихий-маданий мерос, археология обектларини рақамлаштиришни амалга оширади ҳамда уларни рақамли платформага киритади.

Мазкур платформанинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, оддий фуқаролар онлайн-туризм билан таништириш ва турли тадқиқотлар ўтказиш учун олимлар каби обектларнинг юқори аниқликдаги рақамли 3D нусхасидан (аниқлик ҳар бир сантиметргача) фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар