2 сентябрь кунидан 8 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Бухоро вилояти Пешку тумани “Навгахон” маҳалласида яшовчи, 1965-й.т. Р.О. га тегишли бўлган “Саноатқурилишбанк” томонидан берилган пластик картадан, жами 11.378.650 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2000-й.т. И.Ж. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.