Куни кеча Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўчоқда овқат пишираётгани билан боғлиқ суратни улашди.
У шу расмга қолдирган изоҳида ўзбек урф-одатлари ҳақида сўз юритаркан, оила даврасида вақт ўтказишга ҳеч нарса етмаслигини таъкидлайди.
"Ўчоқда пишган овқат барибир бошқача тотли бўлади. Ишдан кейин ширин овқатлар қилиб, аччиқ чойларни дамлаб, уйда турмуш ўртоқ ва фарзандлар билан вақт ўтказишга ҳеч нарса етмайди. Айниқса, меҳмонга ойижоним келсалар, уйимиз ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Ўзимизнинг урф одатларга тенг келадигани йўқ",–деди Саида Мирзиёева.