Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

"Кенгашимизга Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш таклифини берганингиз учун жуда мамнун бўлдик. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари ҳам биз билан биргаликда сайловларни кузатиб боришади. Жумладан, Туркия, Озорбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистогдан келган ташкилотимиз аъзолари биз билан жараёнларни кузатмоқда" дейди Омер Кожаман.






