АсосийЖАМИЯТ

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ҳалокатга учради

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари “Қамчиқ” довонидаги бахтиз ҳодиса оқибатлари...

'“Қамчиқ” довонида юк машинаси ҳалокатга учради'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари “Қамчиқ” довонидаги бахтиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишди.

21-октябр куни соат 17:00 атрофида Тошкент-Ўш халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 226-километрида бахциз ҳодиса юз берди. “DAF”  русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир йўлакка бориб урилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари дарҳол воқеа жойига етиб келиб, авария оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширган. Қутқарув ишларига бошқарманинг махсус техникаси ҳам жалб қилинган.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар қайд этилмаган.

    Бошқа янгиликлар