1

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Ўзбек тили байрами куни нишонланди (фото)

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 19:00
Теглар: Ўзбекистон, Туркия элчихонаси, Форум
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Ўзбек тили байрами куни нишонланди (фото)

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ТУРКСОЙ ташкилоти ҳамда Турк дунёси муҳандислари уюшмаси билан ҳамкорликда адабий кеча ва мушоира ташкил этди.
 

Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдирим, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Мисбаҳ Демиржан, Атроф-муҳит ва қурилиш вазири ўринбосари Мужаҳит Демирташ, ТУРКСОЙ ташклоти Бош котиби ўринбосари Билал Чакижи, турк жамоатчилиги вакиллари ва ватандошларимиз  ташриф этган тадбир давомида ўзбек тили тарихда туркийнинг чиғатой лаҳжаси ўлароқ ўз вақтида турк дунёси учун умумий адабий тил вазифасини ўтагани, Марказий Осиё халқларининг муҳим мулоқот воситаси ҳисоблангани, ёзишмаларда кенг қўлланилгани ва бугунги кунда қарийб 50 миллион кишининг она тилиси ҳисобланиши таъкидланди. 
 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев даврида ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган ишлар, жумладан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани, Давлат тилини ривожлантириш департаменти фаолият бошлагани, она тилимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида янграгани, Туркий Кенгаш доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилаётгани ҳақидаги ахборот турк жамоатчилиги эътиборига етказилди.

Айни кун Туркияда бўлиб турган ватандошларимиз ва уларнинг фарзандлари иштирокида мушоиралар ҳам ташкил этилиб, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Миртемир, Хуршид Даврон, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф каби шоирларимизнинг она тилимизни улуғловчи ашъорлари айтилди. Ўзбекистон давлат филармониянинг Тошкент вилояти бўлинмаси вакиллари ижросидаги куй ва қўшиқлар байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлаб, ташриф этган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1