АсосийJamiyat

Бугун «сукунат» куни

'Бугун «сукунат» куни'ning rasmi

Эртага, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бугун сайловга бир кун қолгани муносабати билан сукунат куни ҳисобланади. Ушбу кунда ҳар қандай тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш мумкин эмас.

Бу ҳақда Сайлов кодексининг 44-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган:

Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида, ташвиқотга (овоз беришга ундаш) йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

 Шу сабабли бугун ҳамда сайлов куни турли ташвиқот олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

Изоҳ: бу ерда гап айни бир номзодга овоз беришга чорлаш ҳақида кетмоқда. Сайловнинг ўзига оид бошқа хабарлар, шунингдек барча сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорлайдиган умумий ташвиқотга тақиқ йўқ, бунга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар