Жорий йилнинг 22 октябр куни Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ташкилотга тегишли бўлган «Исузи» автобус ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Мазкур воқеа соат кеча 23:08 да шаҳарнинг Саноат кўчаси 240-уйда жойлашган «ФНҚИЗ» МЧЖ нинг 1-кириш йўлаги яқинидаги катта йўлда содир бўлган.

Аниқланишича, ёнғин заводга тегишли автобуснинг мотор ва салон қисмида кузатилган. Ёнғин-қутқарувчилар ҳодиса жойига 23:11да етиб бориб, 23:12да ўраб олиниб, 23:16да ўчирилган.
Айни вақтда ёнғин етказган зарар аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва куйганлар йўқ.






