АсосийDunyo

Афғонистонлик қирғизлар Қирғизистонга олиб келинади — Садир Жапаров

'Афғонистонлик қирғизлар Қирғизистонга олиб келинади — Садир Жапаров'ning rasmi

Расмий Афғонистонда яшайдиган этник қирғизларни Қирғизистонга олиб келмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.

“Маълум вақтдан сўнг биз барча қирғизларни кўчириб келамиз”, – деган Жапаров. Унинг сўзларига кўра, улар учун мамлакат ҳудудида алоҳида уй-жой қурилади. “Тез орада бундай уйлар ясайдиган корхона ишга тушади ва биз Афғонистондаги барча қирғизларни олиб келамиз”, – деб айтган Қирғизистон етакчиси.

Турли маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистонда 3-4 минг атрофида этник қирғизлар истиқомат қилади. Улар асосан Катта ва Кичик Помир ҳудудида яшайди. Бишкек сентябрда улар учун гуманитар ёрдам юборган.

    Бошқа янгиликлар