1

Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқчи эмас

СПОРТ 23.10.2021, 21:08
Теглар: Криштиану Роналду, Португалия
Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқчи эмас

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида фаолиятини қачон якунланиши ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.

"Менимча, терма жамоадаги фаолиятимни тугатиш вақти келмаган. Бу борада одамлар нимани хоҳлашлари муҳим эмас, муҳими мен нимани хоҳлаётганим. Қачонки югуришга кучим қолмаганини ҳис қилсам, дарвоза томон зарба беришга қийналсам ва терма жамоага фойда келтира олмаётганимни билсам якуний қарорга келаман.

Ҳозирда менда ҳаммаси мавжуд. Чунки менда ҳали ҳам мотивация бор. Мотивация энг муҳими ҳисобланади.

Сиз ҳозир Португалия терма жамоаси ҳақида гапиряпсиз.  Лекин мен Чемпионлар лигасида  энг кўп гол, энг кўп ғалаба, голли узатмага эгаман. Шунга қарамай  мен давом этмоқчиман. Футбол ўйнашни яхши кўраман. Одамларни хурсанд қилиш эса энг ёқимли жиҳатдир", - дея Роналдунинг сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Шарҳлар

Роналду: "Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва бундан фахрланаман"

18.01.2022, 19:27

"Манчестер Юнайтед" ва Поргуталия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритди. Шундан сўнг қуйида фикрларини айтиб ўтди. "Даставвал 20 йил мобайнида...
ФИФА Роналду учун махсус соврин топширди

18.01.2022, 01:31

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан махсус соврин билан мукофатланди. Маълум қилинишича, Роналду 2021 йилда терма жамоа сафидаги голларини 115тага етказиб...
Роналду: "Жаҳон чемпионатига чиқа олмасак, жуда қайғули воқеа бўлади"

15.01.2022, 10:48

Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га чиқиш учун ўтадиган плей-офф баҳслари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмасак,...
Роналду "Барселона"га ўтиши мумкин

10.01.2022, 18:12

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда  Sport.es хабар берди.Қайд этилишича, португалиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"даги муҳитдан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1