АсосийSport

“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

'“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”'ning rasmi

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.

Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин танқид қилди. 

“Мен ўзимнинг фикримни айтаман. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади. Бир кун кетадиган бўлсам, жуда ҳафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом”

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар