АсосийSport

АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Манчестер Сити" эса сафарда уч очкога эга бўлди

'АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Манчестер Сити" эса сафарда уч очкога эга бўлди'ning rasmi

Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Челси” ўз майдонида “Норвич”ни қабул қилди. 

Лондонда кечган баҳсда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 22тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Дарвоқе, “Норвич”га қарши баҳсда “Челси” сафида Мейсон Маунт хет-трик қайд этди.

Амалдаги чемпион “Манчестер Сити” эса меҳмонда “Брайтон”га қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабадан кейин “шаҳарликлар” турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 9-тур

“Челси”-“Норвич”-7:0
Голлар: 1:0 – 8 Маунт, 2:0 – 18 Ҳадсон-Одои, 3:0 – 42 Жеймс, 4:0 – 57 Чилуэлл, 5:0 – 62, Ааронс автогол, 6:0 – 85, пенальти Маунт, 7:0 – 90+2 Маунт.

“Брайтон” – “Манчестер Сити” – 1:4
Голлар: Макаллистер (80, пенальти) — Гундўған (13), Фоден (28, 31), Маҳрез (90+5).

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар