Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов пойтахтимизнинг Янги Ҳаёт туманидаги 579-сайлов участкасида овоз берди.
Нарзулло Обломуродов сайлов участкасига ўз оила аъзолари билан биргаликда ташриф буюрди. Мазкур участкада рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 2718 нафарни ташкил этади.







