АсосийЖАМИЯТ

"Бош вазирдан тортиб – амалдоргача". Таниқли инсонлар овоз бермоқда (фото)

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти учун овоз бериш жараёнлари қизғин кечмоқда.Маълумот...

'"Бош вазирдан тортиб – амалдоргача". Таниқли инсонлар овоз бермоқда (фото)'ning rasmi

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти учун овоз бериш жараёнлари қизғин кечмоқда.

Маълумотга кўра, соат 11:00га қадар 6 669 522 нафар фуқаро ўз овозини бериб бўлди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева ҳам муносиб номзодга овоз берди.

У Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, президент сайловида иштирок этди.

Шунингдек, бир муддат аввал Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 520-сайлов участкасида президентлик сайловида иштирок этди.

Маълум бўлишича, бош вазир Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидаги 520-сайлов участкасида овоз берган. 

Қайд этилишича, Абдулла Арипов сайловда оила аъзолари билан бирга иштирок этган.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов ҳам сайловда қатнашиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

У бироз аввал Тошкентдаги 16-сайлов участкасида бўлди.

Шу жумладан, Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Фарғона тумани Марғилон маҳалласидаги 1094-сайлов участкасига оила аъзолари билан ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Кинематография агентлигининг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз берди.

Сайлов жараёнларига “Салимбойвачча” ҳам бефарқ бўлмади. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев сайловда ўз овозини берди.

    Бошқа янгиликлар